Линклар

logo-print

МО-Хитой қувуридан бир йилда қарийб 4 млрд куб метр газ ўтди


Бир йил олдин ишга туширилган Марказий Осиё-Хитой газ қувуридан 14 декабргача Хитойга ҳаммаси бўлиб 3,97 миллиард куб метр табиий газ етказиб берилди.

Бу ҳақда Синьхуа агентлигига таяниб CA-News сайти хабар қилди.

Умумий узунлиги 1833 километрни ташкил қиладиган Марказий Осиё-Хитой газ қувури Туркманистон – Ўзбекистон чегарасидан бошланиб, Ўзбекистоннинг марказий ва Қозоғистоннинг жанубий ҳудудлари орқали ўтади.

Хитойда эса, бу қувур "Иккинчи Ғарб-Шарқ" қувурига уланади.

Марказий Осиё-Хитой газ қувури 2009 йилнинг 14 декабрида фойдаланишга топширилган эди.
XS
SM
MD
LG