Линклар

logo-print

"ЎшТВнинг шу кундаги эгаси Мелис Мирзақматов""


"Хусусий "ЎшТВ" телекомпанияси шу кунда Ўш шаҳри мэри Мелис Мирзақматовнинг мулкидир. Июн воқеаларидан кейин телекомпания рейдерлик усули билан эгасидан тортиб олинган. "ЎшТВ" акцияларининг 51 фоизи мэрнинг жиянига ўтган, лекин акциялар Асанбек Абдиқапаров деган шахснинг мулки сифатида қайд этилган".

Қирғизистонда чиқадиган "Лозунг" газетасининг 15 декабр сонидан олинган бу маълумотни АкиПресс агентлигининг қирғиз тилидаги "Баракелде" саҳифаси эълон қилди.

"Лозунг" газетаси ўз материалида Мирзақматовнинг республикадаги ва чет элдаги мулклари тўғрисида ҳикоя қилган.

Ўшлик ўзбек Халил Худойбердиевнинг хусусий мулки бўлган “Ўш ТВ” нафақат Ўшдаги, балки минтақадаги биринчи хусусий телеканаллардандир – унга 1991 йили асос солинган.

Ўш қирғини бошланган куни шаҳар мэри "ЎшТВ" фаолиятини тўхтатиб қўйган эди. Орадан бир ой ўтиб, 9 июл куни Халил Худойбердиев Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати Ўш вилоят бошқармасига олиб кетилган ва ўша идорадаги суҳбатдан икки кун ўтиб оиласи билан республикадан чиқиб кетган.

Шу кунда худойбердиевлар оиласининг қаерда эканлиги маълум эмас.
XS
SM
MD
LG