Линклар

Кеча Москванинг Нахимов туманидан “тез ёрдам” бригадаси 22 ёшли Ўзбекистон фуқаросини пичоқланган ҳолда олиб келган.

1988 йилда туғилган, исми ошкор этилмаётган ўзбекистонли бир неча соат ўтиб касалхонада жон берган.

Россия ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбанинг РИА Новости агентлигига билдиришича, қотилликда гумонланиб москвалик ўспирин қўлга олинган.

У билан бирга бўлган яна икки йигит қидирилмоқда. Москва шаҳар ички ишлар бошармаси мазкур ҳодиса юзасидан Россия жиноят кодексининг қотиллик банди бўйича жиноят иши очди.

Москвада бир неча кундан бери миллатчи экстремистлар "рус бўлмаганлар"га қарши намойишларни ўтказиб, дуч келганига ҳужум қилмоқда.
XS
SM
MD
LG