Линклар

Қирғизистонда парламент спикери этиб Ата Журт партияси етакчиси Аҳмадбек Келдибеков сайланди.

Унинг номзоди коалицияга кирувчи учта партия – Республика, Ата Журт, ва Социал-демократик партия тарафидан илгари сурилган эди.

Бугун Қирғизистон парламентида бош вазир номзоди ҳам овозга қўйилади.

Келишувга мувофиқ бош вазир лавозимига Алмаз Атамбаев номзоди илгари сурилиши кутиляпти.

Коалицияга кира олмаган Ор-Номус партияси етакчиси мухолифатга бошчилик қилиши мумкинлигини билдирган.
XS
SM
MD
LG