Линклар

logo-print

Каримов Самарқанд ҳокимини алмаштирди


Президент Каримов Ўзбеикстоннинг бирор вилоятига ташрифи одатда бу вилоятда ҳоким алмашиши билан тугайди.

Президент Каримов Ўзбеикстоннинг бирор вилоятига ташрифи одатда бу вилоятда ҳоким алмашиши билан тугайди.

17 декабр куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Самарқандга борди. Президент Самарқанд вилояти кенгашининг 7-сессиясида иштирок этиб, вилоят ҳокими Ўктам Барноевни ишдан олиб, ўрнига шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Зойир Мирзоевни тайинлади.


17 декабр куни Самарқанд шаҳрига Ўзбекистон Президент Ислом Каримов ташриф буюрди. Ҳар доимгидек, президент келишига Самарқанднинг марказий кўчаларида ҳаракат тўхтатилди, хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Самарқанд вилояти хокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳидан олинган хабарга кўра, Самарқанд вилоят ҳокими Ўктам Барноев ўз аризасига биноан ишдан кетган. "Президент собиқ ҳокимни унчалик ёмонламади" дея қўшимча қилди вилоят ҳокимлигининг вакили.

Ўктам Барноев Самарқанд вилояти хокими лавозимига 2008 йил 15 апрел куни тайинланган эди. Бухоро вилоятининг Ромитан туманидан бўлган 46 ёшли Барноев илгари қишлоқ хўжалик соҳаси бўйича раҳбарлик қилиб келган. Шунингдек, Ўктам Барноев Самарқанд вилоят ҳокими этиб тайинлангач, Ўзбекистон сенаторига мақомига ҳам эга бўлган.

Самарқанд вилоятининг янги ҳокими этиб Зойир Мирзоев тайинланди. Асли Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидан бўлган Мирзоев бир неча йил давомида Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб келган.

Самарқандлик ҳуқуқ фаоли Комилжон Ашуров президент келишидан олдин Самарқандда бензин пайдо бўлгани, электр, газ таъминотида узилишлар тўхтатилганини айтади:

- Ярим йилдан бери Самарқандда бензин танқислиги,бензин етишмайди. Мана қаранг-да, икки кундан буён хамма ерда бор. Тўлиб ётибди. Кейин билсак, президент келар экан. Шаҳарда ҳам свет ўчиш бошланган. Икки кундан буён светни ўчиши камайди.газ берар экан-ку. Қишлоқ жойида, районда йўқ, лекин шаҳарда икки кундан бери газ яхши.Берса бўлар экан-ку! Энди билмадим, президент кетса яна эски хаммом-эски тос бўладими.Энди билмадик, дейди самарқандлик Комилжон ака.

Суҳбатдошимиз Комилжон акага кўра, президентнинг келиши самарқандликлар учун ҳоким алмашиши ҳақидаги мужда бўлган.

- "Ҳоким алмашади" деган гап анчадан бери бор. Нимага деганда бир гап бор, “Ё Самарқанд хокими тепага боради, ё албатта қамалиши керак. Ўртаси йўқ” деган гаплар халқни ичида юрибди, дейди Комилжон Ашуров.

Самарқандлик суҳбатдошимиз маҳаллий ахолининг вилоят раҳбариятидан норозилигини айтиб, буларни айтади:

- Албатта, катта маблағ келгандан кейин, катта маблағ айланганидан кейин ҳар қандай ишларнинг ҳам гувоҳи бўлиб қоласиз-да. Биз Самарқанд тадбиркорларининг ахволини кўраяпмиз. Масалан, дўконлар олинаяпти. Баъзилари арзимаган жойга катта пулларни олаяпти. Баъзилари эса қийналиб, 1-2 йилдан бери пулини ололмай сарсон бўлиб юрган тадбиркорларни ҳам кўраяпмиз, дейди маҳаллий ҳуқуқ фаоли Комилжон Ашуров.

Суҳбатдошимизга кўра, хокимларнинг алмашиб тайинланишига, халқ ўрганиб кетган.

- Халқимизга фарқи ҳам қолмади-да. Президент келади, алмаштириб кетади хокимларни. Халқ буни сезмаяпти. Катта-катта марказдан пул келиб, мана хозир кўчалар обод бўлган. Яхши бўлган. Айтиш керак. Совет пайтида обком секретари бўлар эди. Қодиров Владимир Николаевич деган киши. Ҳақиқаттан ҳам халигача одамларнинг оғзида ўша одам ўзи юриб, билиб, халқни аҳволини сўраб, ҳурмат иззатига гап йўқ. Ўша одамнинг мурдасини обкомдан олиб аэропортга олиб борганча, одамлар югуруиб-югуриб йиғлаб борганига менинг ўзим шоҳидман. Бундай одам бир бўлди-ю кетди, дея Самарқанд хокимларидан бирини эсга олди самарқандлик Комилжон Ашуров.

Кейинги йилларда президент Каримов вилоятларга тайинлаётган ҳокимлар бу лавозимда кўп ушланиб қолмайдиган бўлиб қолган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG