Линклар

logo-print

Тошкент Тожикистон шимолидаги ҳаво ҳудудини назорат қилмоқчи


Ўзбекистон расмийлари Тожикистондан мамлакат шимолидаги ҳаво ҳудуди назоратини ўзбек мутахассисларига беришни сўрамоқда.

Ўзбекистон расмийлари Тожикистондан мамлакат шимолидаги ҳаво ҳудуди назоратини ўзбек мутахассисларига беришни сўрамоқда.

Ўзбекистон ўзаро ҳаво йўлагидан фойдаланишга оид 1993 йили имзоланган ва жорий йилда бекор қилинган шартномани қайта тиклашни сўрамоқда. Июн ойида бекор бўлган шартномага кўра, Ўзбекистон Тожикистон шимолидаги 4500 метрдан ортиқ ҳаво йўлагини бошқариб келган.


“Тожикаэронавигация” ширкати вакили Азиз Набиевнинг айтишича, Ўзбекистон томони республика шимолий қисмидаги ҳаво йўлагини яна бошқариш истагини билдирмоқда. Бироқ Тожикистон бунга рози эмас.

- Ўзбекистон томони мазкур йўлакни бошқришга тайёрлигини, бироқ уларга янги имтиёзлар берилиши лозимлигини айтмоқда. Уларнинг иддаоларига кўра, ҳаво йўлаги учун транзит пули тўлашмайди ва шу йўлакни бошқаришади. Ўзбекистонлик ҳамкасбларимизнинг бундай таклифи бизга ҳечам тўғри келмайди. Зеро, биз мустақил давлатмиз. Шунинг учун ҳам ўз чегараларимизни ўзимиз бошқара оламиз, деди Азиз Набиев.

“Тожикаэронавигация” ширкатининг яна бир вакили Анвар Мақсудов “Ўзаэронавигация” ширкати мутахасислари ишлаб чиққан янги шартнома кучга кирган 26 июндан бери ўтган олти ой давомида Тожикистон томони ўз хаво йўлакларини бемалол бошқармоқда, дейди.

- Биринчидан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида имзоланган янги шартномага мувофиқ, иккала давлат ҳам ўз ҳудудидаги ҳаво йўлагидан мустақил фойдаланиш ва ундан фойдаланаётган давлатдан маълум миқдорда транзит пули талаб қилиш ҳаққига эга бўлди. Мазкур ҳужжат асосида ишлаяпмиз, бирор муаммо йўқ, дейди Анвар Мақсудов.

Хўш, Ўбекистон томони ўз қароридан пушаймон бўлиб яна шу ҳаво йўлагини идора қилмоқчими? Ёки гап бошқа ердами?

- Ўзбекистон томони қилган ишидан пушаймон бўлгани аниқ. Чунки, улар мазкур йўлакни назорат қилиш имкони билан биргаликда, тайёр пулдан ҳам ажралдилар, дейди “Тожикаэронавигация” ширкати вакили Азиз Набиев.

Таҳлилчилар фикрича, расмий Тошкент бу билан Тожикистонга яна бир тўсқинлик қилиш ниятидадир. Чунки шу пайтгача темир йўл блокадаси давом этмоқда ва Душанбе янги муаммоларга дуч келишни истамайди, дейди таҳлилчи Жумаи Мирзо.

- Бироқ республика ҳукумати ҳам бекор ўтиргани йўқ. Энергетика ва йўл муаммолари аста секин ҳал қилинмоқда. Мана шуларни ҳисобга олган ҳолда Тожикистон томони Ўзбекистон таклифига рози бўлмаслиги керак. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳаво йўлакларининг бир-бирлари учун пуллик қилиб қўйганларига олти ойдан ошди. Ўша кунлари эса, Ўзбекистон томони тожикларга тегишли самолётлар йўлини тўсиши мумкинлиги ҳақида гаплар тарқалган эди. Чунки республика ўз ҳаво йўлагидан бемалол фойдаланиб келмоқда, дейди таҳлилчи Жумаи Мирзо.

Расмий маълумотларга кўра, 1993 йилда имзоланган шартномага мувофиқ, Тожикистон Европага парвозлар учун Ўзбекистоннинг жанубий ҳаво йўлагидан фойдаланган. Ўз навбатида, Тожикистон ўз шимоли ҳудудларидаги ҳаво йўлагини Ўзбекистон самолётлари ихтиёрига берган. Ҳар иккала томон ҳам ҳаво йўлакларидан текин фойдаланиб келган.

Жорий йил июл ойидан эса, Ўзбекистон ҳам, Тожикистон ҳам ҳаво йўлаги учун транзит пули тўламоқда. Нархлар ҳар бир самолёт вазнига қараб белгиланади. Масалан, Тожикистон тарифларига кўра, ТУ -154 самолёти транзити учун ҳар 100 километрга 65 АҚШ доллари тўланади.

Айни пайтда, “Тожикаэронавигация” ширкати вакили Анвар Мақсудов ҳаво йўлакларининг пуллик бўлгани чипта нархларига ҳеч қандай таъсир қилмаганлигини айтади. Тожикистон томони “Ўзаэронавигация” ширкати билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилиши учун ҳаракат қилмоқда. Бироқ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати Тошкент-Душанбе ҳаво қатновига оид шартномани имзоламаяпти.

2000-йиллар бошига қадар Тошкент ва Душанбе ўртасидаги ҳаво қатнови бекор қилинди. Тожикистон ҳукуматининг Ўзбекистон билан ҳаво алоқаларини тиклашга уринишлари ҳозирга қадар самара бермай келаëтир.
XS
SM
MD
LG