Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:27

Хитой бош вазири Покистонга сафар қилмоқда


Хитой ва Покистон энергетика, темир йўл транспорти ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида 13 битимни имзолаган.

Хитой Бош вазири Вэн Жибаонинг Исломободга ташрифи давомида имзоланган бу келишувларнинг умумий қиймати 20 миллиард доллардан ортади.

Ўз навбатида Пекин Покистонга сув тошқинлари талафотларини бартараф этиш учун 400 миллион долларлик кредит ажратишини билдирди.

Бугун Вэн Жибао Покистон президенти Осиф Али Зардорий билан учрашади, эртага мамлакат парламентида чиқиш қилади.
XS
SM
MD
LG