Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:39

Билл Ричардсон: Корея ярим ороли порох бочкасидир


- Корея ярим ороли порох бочкасини эслатади, барча томонлар босиқ бўлишлари керак, - деди Шимолий Кореяга сафар қилаётган АҚШнинг Ню Мексико штати губернатори Билл Ричардсон.

Пхенянда у Шимолий Корея Бош вазири ва бошқа ҳукумат расмийлари билан учрашди.

Ричардсоннинг бу мамлакатга ташрифи Пхенян ва Сеул ўртасида муносабатлар таранглашган бир даврда амалга ошмоқда.

Шимолий Корея агар расмий Сеул Йонпхёндода ҳарбий амалиётларни бошлайдиган бўлса, Жанубий Кореяга қарши яна зарбалар беришини айтган.

Ҳарбий машғулотлар 18-21 декабр кунларига белгиланган. Расмий Пхенян машғулотларга жавобан зарбалар ноябр ойидагидан-да кўламли бўлиши ҳақда пўпса қилган.

Ноябр ойида Йонпхёндода Шимолий Корея зарбаларидан 4 одам нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG