Линклар

logo-print
Қирғизистонда социал-демократлар партияси етакчиси Алмаз Атамбаев мамлакат Бош вазири этиб сайланди.

54 яшар Атамбаев номзоди бу лавозимга парламент коалицияси таркибига кирувчи уч партия - Республика, Ата Журт, ва Социал-демократик партия келишуви асосида илгари сурилди.

Парламентдаги 120 вакилдан 92 нафари Атамбаевнинг номзодини маъқуллаган.

Кеча парламент спикери этиб Ата Журт партияси етакчиси Аҳмадбек Келдибеков сайланган эди.

Коалицияга кира олмаган Ор Номус партияси етакчиси Феликс Кулов мухолифатга бошчилик қилиши мумкинлигини билдирган.
XS
SM
MD
LG