Линклар

Бугун Белорусда президентлик сайлови бўлмоқда.

Мамлакат раҳбарлигига 10 номзод давогарлик қилмоқда. Улар орасида 16 йилдан бери президентлик курсисида ўтирган Александр Лукашнеко ҳам бор.

Овоз бериш жараёнини эса мингдан ортиқ хорижлик эксперт кузатмоқда.

Бундан аввал президентликка Белорус муҳолифатидан номзодлар тарафдорлари сайлов натижалари сохталаштирилиши мумкинлигидан хавотир билдириб, овоз бериш участкалари ёпилиши биланоқ сайловчиларни Минск шаҳридаги бош майдонга йиғилишга чақирган эди.

Аммо, ҳукумат ҳар қандай қонунга қарши ҳаракат қаттиқ жазоланишидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG