Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:27

Каримов ўқитувчиларни интернетда фаол бўлишга чақирди


Ўзбекистон интернет нашрлари президент Каримовнинг Самарқандда қилган чиқишида ўқитувчиларни интернетдан фойдаланишга чақиргани ҳақида ёзмоқдалар.

Жумладан, Gazeta.uz нашри президентдан келтирган иқтибосда: “Мисол учун, қурилиш, архитектура, қурилиш материаллари, янги услублар соҳасида дунёда нима гаплигини билиш учун ҳар куни бир, икки, уч соатдан вақт ажратиш керак” дейилади, интернет назарда тутилиб.

Шунингдек, президент Каримов Ўзбекистон ўқитувчилари нуфузи тушиб кетгани сабабларидан бири, дея интернетдан фойдаланишни билмасликни тилга олган ва ўқувчилар учун инглиз тилини ўрганиш заруратлигини уқдирган.
XS
SM
MD
LG