Линклар

Ўзбекистон ва Чехия расмийлари ҳаво қатнови бўйича ҳукуматлар аро ҳужжатни имзолади.

Прагада ўтган музокаралар чоғида мавжуд ҳаво қатновлари фаолиятини такомиллаштириш учун ҳар икки давлатда ҳаво компаниялари ваколатхоналарини очиш масалалари муҳокама қилинди, деб ёзмоқда Регнум агентлиги.

Ўзбекистон Давлат авианазорати ташкилоти раҳбари Олег Лим ва Чехия Транспорт вазирлиги вакили Яромир Штолц ўртасида, шунингдек, ўзаро англашинув тўғрисида меморандум имзолангани ҳам хабар қилинмоқда.

Икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатонови 2009 йил июл ойида йўлга қўйилган ва ҳозирда “Чехия ҳаво йўллари” компанияси ҳафтасига икки бор — Прага-Тошкент-Прага йўналишида парвоз қилмоқда.
XS
SM
MD
LG