Линклар

Ҳаво ҳароратининг совуши ва қалин қор боис Европанинг кўпчилик давлатларида транспорт қатнови издан чиқди.

Жумладан, дунёдаги энг йирик аэропортлардан бири саналган Лондоннинг Хитроу аэропорти иши фалажланиб қолди. Буюк Британиядаги яна бир қанча йирик аэропортлар ҳам чегараланган режимда ишламоқда.

Франция пойтахти Париж шаҳрида ҳам қалин қор ёғди. Шарл де Гол аэропортидан амалга ошириладиган парвозларнинг чораги бир неча соатга кечиктирилди. Шунингдек, автотрассаларда транспорт қатнови чекланди.

Германиядаги йирик Франкфурт шаҳрида ҳам жами 1 минг 300 парвознинг 500 дан ортиғи бекор қилинди.
XS
SM
MD
LG