Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:13

Бишкекда апрел воқеалари бўйича суд давом этади


Бугун Бишкекда апрел ойидаги ҳодисалар юзасидан суд давом этади. 30 ноябр куни Бишкекдаги портлаш боис суд кечиктирилган эди.

7 апрелда Бишкекда норозилик намойишини ўққа тутганликда айбланаётган 28 киши устидан суд жараёни бу сафар кучли қўриқланадиган бинода ўтказилиши билдирилган.

Айни пайтда маҳкама пайтида очиқда қолдирилган судланувчилардан бир нечаси мамлакатдан қочиб кетгани айтилмоқда.

Апрел ойидаги воқеаларда айбланаётганлардан бири мамлакат собиқ президенти Қурмонбек Бакиевдир.

Расмий маълумотларга кўра, 7 апрел кунги ўққа тутишлар оқибатида 87 одам нобуд бўлган, 300 нафардан ортиғи яраланган.
XS
SM
MD
LG