Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:23

АҚШ махфий ёзишмаларнинг Wikileaksда чоп этилишини тўхтатмоқчи


АҚШ Адлия вазирлиги америкалик дипломатларнинг махфий ёзишмалари Wikileaks Интернет сайтида чоп этилишини тўхтатишга уринмоқда.

Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Жо Байден "Эн-Би-Си" телеканали мухбири билан суҳбатда таъкидлади.

Лекин Байден махфий ёзишмалар ошкор этилишини тўхтатиш учун қандай чора қўлланилиши ҳақида гапирмади.

АҚШ вице-президентининг таъкидича, Wikileaksда махфий дипломатик ёзишмаларнинг чоп этилиши жаҳондаги кўпгина одамлар обрўси ва ҳаётига жиддий зиён етказди.

- Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж фаолиятини "илғор технологиялар соҳасидаги террорчилик", деб аташ мумкин, - деди Жо Байден.

Жинсий зўравонлик айблови бўйича ҳибсга олинган Ассанжни Британия маҳкамаси ўтган ҳафтада гаров пули эвазига озод этган эди. Ассанж ўзига қўйилаётган айбловларни рад этиб, улар сиёсий тусга эга эканини айтган.
XS
SM
MD
LG