Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:46

Корея ярим оролида вазият таранг


Корея ярим оролида вазият таранглигича қолмоқда. Шимолий Корея ўз артиллерия қўшинларини юқори даражадаги жанговар шай ҳолатга келтирган.

Шимолий Корея, агар расмий Сеул Йонпхендода ҳарбий амалиётларни бошлайдиган бўлса, Жанубий Кореяга қарши яна зарбалар бериши ҳақда огоҳлантирган эди.

Айни пайтда БМТ Хавфсизлик кенгаши ўзининг фавқулодда йиғинида Корея ярим оролидаги вазиятни муҳокама этмоқда.

Ўтган ой Шимолий Корея Жанубий Кореяга тегишли Йонпхендо оролига ҳужум қилган ва бунинг оқибатида тўрт одам нобуд бўлган эди.

Ушбу қуролли тўқнашув икки Корея ўртасида охирги ўн йилликда бўлиб ўтган энг жиддий ҳодиса, деб кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG