Линклар

logo-print
Беларусда 19 декабр куни ўтган президенлик сайловида Александр Лукашенко сайловчиларнинг қарийб 80 фоизи овозини қозониб, тўртинчи муддат президентликда қоладиган бўлди.

Беларус Марказий сайлов комиссияси берган маълумотга кўра, овозлар тўлиқ санаб бўлинган ва бу гал Лукашенко 2006 йилдагига нисбатан 3 фоизга қамроқ овоз олган.

19 декабр куни ўтган сайловда президентлик учун 10 номзод даъвогарлик қилган ва сайловнинг бу таҳлит натижасидан норози бўлган номзодлардан етти нафари ҳибсга олингани хабар қилинмоқда.

Якшанба куни оқшом Минск шаҳри марказида бир неча ўн минг кишилик норозилик намойиши бўлди ва қисқа фурсат ичида полиция томонидан тарқатиб юборилди.

Кўча юришида иштирок этган ва ҳукумат биносига киришга уринган мухолифат тарафдорлари орасида ҳам юзга яқини ҳибс қилинган ҳамда уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳам хабар қилинди.

Оломонни тарқатиш чоғида камида 10 журналист жабрлангани ҳақида ҳам маълумотлар бор.
XS
SM
MD
LG