Линклар

logo-print

Жанубий Корея Ёнпёнгда ҳарбий машғулот бошлади


Жанубий Корея ҳарбийлари Шимолий Корея чегарасига яқин бўлган Ёнпёнг оролида артиллерия ҳарбий машғулотларини бошлади.

Бу оролга 23 ноябр куни Шимолий Корея ҳарбийлари ҳужум қилган ва оқибатда 4 киши қурбон бўлган эди.

Якшанба куни Ню Йоркда чиқиш қилган Россиянинг БМТ даги элчиси Виталий Чуркин Сеулни Пхеняннинг жиғига тегиб, янги ҳарбий машғулотларни бошламасликка даъват қилган эди.

- Мен, ҳаттоки, баҳсли ҳудудда ҳарбий машғулотлар ўтказиш қанчалик оқилона қарор ёки йўқ, деган асосий масала муҳокамасига ўтмоқчи ҳам эмасман. Боиси, бундай кескин паллада бундай машғулотларни ўтказишдан тийилиб туриш афзалроқ эканини ҳаммамиз яхши биламиз”, деди Виталий Чуркин.
XS
SM
MD
LG