Линклар

Некляев: Муддатидан аввал берилган овозлар бекор қилинсин


Беларус президентлигига номзод Владимир Некляев ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилмоқда.

Беларус президентлигига номзод Владимир Некляев ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилмоқда.

Беларус муxолифати 19 декабр куни ўтган президентлик сайлови учун муддатидан олдин берилган овозларга оид натижалар бекор қилинишини талаб қилди.

РИА-Новости агентлиги хабарига кўра, Марказий сайлов комиссияси президентликка мухолифатдан номзод Владимир Некляев ва Андрей Санниковларнинг бу талаблари кўриб чиқилишини билдирган.

Беларусда муддатидан аввал овоз бериш жараёни 14 декабрдан 18 декабрга қадар ўтказилган ва унда сайловчиларнинг 23,1 фоизи овоз берган эди.

Мухолифат фикрича, бу жараёнда ҳукумат сайловчиларга босим ўтказган ва натижалар бузиб кўрсатилган.

Ўтган тунда эълон қилинган расмий натижаларга кўра эса сайловчиларнинг қарийб 79 фоизи овозини қозониб, Александр Лукашенко яна президентлик лавозимида қолган.

Сайлов натижаларига оид якуний ҳисобот яқин 10 кун ичида эълон қилиниши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG