Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:08

Тимошенко хизмат лавозимини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда


Ukraine -- Yulia Tymoshenko, the head of the Opposition Coordination Council, Kyiv, 17Mar2010
Ukraine -- Yulia Tymoshenko, the head of the Opposition Coordination Council, Kyiv, 17Mar2010
Украина бош прокуратураси мамлакат собиқ бош вазири, мухолифатдаги "Баткившина" партияси етакчиси Юлия Тимошенкони хизмат лавозимини суиистеъмол қилганликда айблади.

Душанба куни тергов бошқармасида сўроққа тутилганидан сўнг Тимошенко хонимдан мамлакатдан чиқмаслик ҳақида тилхат олинган.

Юлия Тимошенко бош вазир лавозимидалиги пайти 280 миллион долларлик маблағни нотўғри сарфлаганликда айбланмоқда.

- Тилга олинган пул Украина ҳукумати ҳисобига Киото протоколи доирасида атмосферага иссиқхона гази чиқариш квотасини сотиш эвазига тушган ва буларни билган ҳолда Тимошенко пенсия тўловлари учун сарфлаган, деган айб қўйилаяпти, - деди собиқ бош вазир.

Юлия Тимошенко ўзига қўйиляётган бу айбловни рад этди ва бундан асл мақсад уни қўрқитиш эканини айтди.
XS
SM
MD
LG