Линклар

logo-print

Тайланд полицияси ўзбекистонлик аёлларни одамфурушлар чангалидан қутқарди


Тайланд полицияси Бангкокда якшанба куни ўтказган рейд давомида одам савдоси билан шуғулланиб келган жиноий тўдани фош этди ва улар тарафидан фоҳишаликка мажбурланган ўндан зиёд ўзбекистонлик аёлни қутқарди.

Полициянинг билдиришича, Бонгкокдаги хонадонлардан бирида 12 нафар ўзбекистонлик аёл бўлган ва улар фоҳишаликка мажбурлангани тахмин этилмоқда.

- Аёллардан тўрт нафарининг паспорти йўқ, улар Ўзбекистонга қайтариб юборилади. Қолгани сўроқ қилинмоқда. Улар жабрланувчими ёки қўшмачи бўлганми - буни аниқлашимиз керак, - деди Тайланд полциясининг одам савдосига қарши бўлими вакили Сурачет Хакхфан.

Ўзбек аёлларининг айримлари ўлим таҳдиди билан юзма-юз келишганини полицияга айтган.

Одам савдосига қарши курашувчи Freeland жамғармаси ходимларига кўра, Бангкокдаги жиноий халқа ўзбек, рус ва тай миллатига мансуб одамлардан иборат бўлган.

Freeland Тайланд расмийларидан бу аёлларни мазкур жиноий гуруҳ устидан маҳкамани кутиб, бир йил давомида давлат асрандихоналарида сақлаб турмай, балки уларнинг тезроқ уйларига кетишига ижозат берилишини сўрамоқда.

Ўтган йилларда Туркия, Малайзия, Ҳиндистон каби давлатларда фоҳишалик билан шуғулланган ўзбек аёллари қўлга олинган ва ватанларига қайтариб юборилган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG