Линклар

Пекин Пхенянни БМТ инспекторларини қабул қилишга чақирди


Хитой расмийларининг бу даъватидан мақсад Корея ярим оролидаги вазиятни юмшатишдан иборат.

Айни пайтда Шимолий Кореянинг ядровий дастури бўйича Пхенян расмийлари билан олти кун музокара олиб борган АҚШнинг норасмий вакили Бил Ричардсон Хитой пойтахтига келди.

Ричардсон Шимолий Корея БМТ инспекторларининг мамлакатга келиши ҳамда Шимолий Кореянинг ядровий стерженларнинг учинчи давлатга, балки Жанубий Кореяга сотиш масаласини муҳокама қилишга рози бўлганини айтди.

- Шимолий Корея мамлакатда уранни тўйинтириш ишлари олиб борилмаётганига ишонч ҳосил қилиши учун Халқаро атом энергияси агентлиги мутахассисларининг Йонгбёон объектига боришига рухсат бериш истагини билдирди, деди АҚШ вакили.

Бил Ричардсонга кўра, Шимолий Корея Сариқ денгиз минтақасида можароларнинг олдини олиш учун АҚШ ҳамда Шимолий ва Жанубий Корея вакилларидан иборат ҳарбий комиссия тузишга рози бўлган.
XS
SM
MD
LG