Линклар

Ўзбекистон-Полша иқтисодий ҳамкорлиги кучаймоқда


2010 йилнинг дастлабки 10 ойи давомида Ўзбекистон ва Полша ўртасидаги савдо айланмаси 16 фоизга кўпайиб, 88 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. Буни Ўзбекистондаги Полша элчихонасининг Савдо ва инвестициялар бўлими бошлиғи Славомир Стшалковский журналистлар билан учрашув пайтида айтди.

Газета.уз ахборот агентлиги хабарига кўра, 2010 йил охирига бориб икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 115 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

Полша вакили Ўзбекистон ва ўз мамлакати ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда ривожланаётганини алоҳида таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG