Линклар

Ўзбекистон Қирғизистонга газ беришни камайтирди


Қирғиз расмийлари табиий газ учун қарз ўз вақтида тўланмагани боис, Ўзбекистон Қирғизистон жанубига етказиб берилаётган газ ҳажмини камайтирганини маълум қилди.

Ўш шаҳар ҳокими ўринбосари Шуҳрат Собировнинг журналистларга билдиришича¸ Ўзбекистон кунига одатдагидек 90 минг куб метр эмас балки, 72 минг куб метр газ жўнатмоқда.

Собировга кўра, ҳозирда Қирғизистоннинг Ўзбекистонга бўлган қарзи 950 минг АҚШ долларини ташкил қилади.

“КиргизГаз” давлат ширкати бошлиқ ўринбосари Нурлан Жаилдинов Озодликка Қирғизистон вакилларининг келаси ҳафта Ўзбекистон расмийлари билан учрашиб¸ газ билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилишини билдирди.

Унга кўра, Қирғизистон томони Тошкентни ҳар минг куб метр газ нархини 240 доллардан 140 долларгача камайтиришга кўндиришга ҳаракат қилади.
XS
SM
MD
LG