Линклар

Россия ва Ҳиндистон ҳамкорликни кучайтирмоқчи


Prime Minister Manmohan Singh (R) sits beside his Russian counterpart Dmitry Medvedev during a joint news conference in New Delhi, 21Dec2010

Prime Minister Manmohan Singh (R) sits beside his Russian counterpart Dmitry Medvedev during a joint news conference in New Delhi, 21Dec2010

Россия президенти Дмитрий Медведев Ҳиндистонга расмий сафари доирасида икки давлат ўртасида қатор иқтисодий шартномалар, хусусан, янги атом реактори барпо этиш, Ҳиндистон жанубида қурилаётган атом электр станцияси лойиҳасида россиялик мутахассисларнинг иштирок этиши борасида келишув имзоланди.

Медведев ва Ҳиндистон Бош вазири Манмаҳон Сингҳ ўртасида бўлиб ўтган мулоқот чоғида хавфсизлик, терроризм ва Ҳиндистонга Россияда ишлаб чиқарилган замонавий жанговар учқичларни етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди.

Музокаралардан сўнг ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Манмаҳон Сингҳ имзоланган шартномаларни олқишлади.

- Биз кўп соҳаларни ўз ичига олган қатор шартномалар имзоладик. Бу келишувлар бошқа соҳаларни ҳам икки давлат ўртасида анъанавий мустаҳкам алоқалар ўрнатилган мудофаа ва ядро соҳалари даражасига кўратиш истагида эканини акс эттиради, деди Ҳиндистон Бош вазири.

Айни пайтда¸ Дмитрий Медведев БМТ Хавфсизлик кенгаши кенгайтирилса, ўз мамлакати Ҳиндистоннинг кенгашдан доимий ўрин эгаллаши йўлидаги уринишларини қўллаб-қувватлашини айтди.
XS
SM
MD
LG