Линклар

logo-print

Сўғдда яна бир киши ЎИҲга аъзоликда гумонланиб ҳибсга олинди


Сўғд вилоят ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, Истарафшан туманида истиқомат қилувчи Адҳам Ҳайдаров 2006 йилда ЎИҲга аъзо бўлган. 32 ёшли Адҳам Ҳайдаров ўз маслакдошлари орасида Адҳам қори лақаби билан танилган. Шу йиллар давомида у яқинда хибсга олинган ва ЎИҲнинг Истарафшан туманида рахбар бўлган Дилшод Раҳимовнинг ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Айни пайтда Адҳам Ҳайдаровнинг Хўжанд марказида жойлашган Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси минтақавий бўлими ҳудудида рўй берган кучли портлашга алоқаси бор ёки йўқлиги текширилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, жорий йил декабр ойининг 20 куни давомида олтинчи тожикистонлик ЎИҲга аъзоликда гумонланиб, ҳибсга олинди.
XS
SM
MD
LG