Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:59

Янги йил арафасида доллар нархи сал пасайди


100 АҚШ долларига ўзбек сўмининг энг катта купюрасидан икки дастасининг ҳам кучи етмай қолганига бир неча йил бўлади.
100 АҚШ долларига ўзбек сўмининг энг катта купюрасидан икки дастасининг ҳам кучи етмай қолганига бир неча йил бўлади.

20 декабр куни Ўзбекистон “қора бозори”да АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан курси бир оз пасайди. Uzmetronom мустақил интернет газетаси хабарига кўра, 18 декабр куни 100 доллар 236 минг сўмга алмаштирилган бўлса, 20 декабр куни 100 доллар 228 минг сўмга алмаштирилган.


Сўнгги ҳафталар ичида дунё бўйича АҚШ доларининг қадри ошиб бораётган бир пайтда Ўзбекистонда доллар қадри пасайгани боиси нимада?

Бу саволга Ўзбекистон “қора бозори”да валюта алмаштириш билан шуғулланиб келаётган саррофлардан бири жавоб беради.

- Ҳозир 230 мингга олишаяпти. 32 мингга сотишаяпти. Харидор камроқ. Яна тушадиганга ўхшаб турибди.

Озодлик: Доллар курсининг Ўзбекистон қора бозорида пасайишининг сабаби нимада?

- 10-15 йилдан бери ҳар йил янги йил арафасида тушади. Янги йилдан кейин 4 январга кўтарилиб, яна эски ҳолатига бориб олади. Ҳар йили шу аҳвол. Лекин ўтган йили бу нарса кузатилмади.

Озодлик: Янги йил арафасида нимага доллар курси пасаяди?

- Сабаби¸ бутун халқ янги йилни кўп йиллардан бери байрам қилиб кутгани учун ҳамма пулларини долларга айлантириб қўйган бўлса, алмаштириб уйларига бозор-ўчар қилади. Бу йилда бир марта. Кўп миқдорда валюта қоғози валюта бозорига кириб кетади. Шунинг ҳисобига тушиб кетади. Кўп бўлгандан кейин тушадида бу. Талаб камаяди. Савдогарлар, бошқалар янги йилдан кейин пулларини тўплаб олган молларини долларга қайтариш учун яна доллар оламан деса, қайтиб кўтарилиб кетади. Харидор кўпайиб кетади. Шунинг ҳсиобига кўтарилиб кетади.

Озодлик: Сўнгги бир ой ичида дунë валюта бозорларида доллар қадри кучайиб бораяпти. Ноябр ва декабр ойларида Ўзбекистон қора бозорида доллар қадри қандай бўлди?

- Кўтарилди. Ўзбек пулимиз қадрсизланди. Ўтган ойнинг 22сидан оладиган бўлсак, Ўзбекистон бозорида кўтарилди. Ўзбек пули қадрсизланиб, доллар қадри ошди.

Озодлик: Ноябр ойининг ўртасида қанча эдию ҳозир қанча?

- Ҳозир бир ойда 10-12 минг сўмга ошди. Қора бозорда нарх кўтарилди.

Озодлик: 2010 йил давомида қора бозорда доллар нархи кучайдими камайдими?

- Кучайди. Йил бошида 215 минг эди. Ҳозир 230 минг. 15 мингга ўзбек сўми қадрсизланиб, доллар кучайди.

Озодлик: Бир йил давомида миллий валютага нисбатан халқаро валютанинг 15 мингга кучайиши кўпми¸ камми?

- Бизда бу одат бўлиб қолган. Бизда ҳар йили 10-15 мингга валюта ошади. Одат бўлиб бу. Давлат нимасида 1600 қанчаям. Шунинг ҳисобига ҳали бирор марта тушмаган. Бир меъëрда кетаяпти.

Озодлик: Қора бозордаги валюта олди-сотдиси билан бир неча йилдан бери шуғулланиб келаяпсиз. 2011 йилни қанақа башорат қилишингиз мумкин?

- 2011 йилда 10-15 минг кўтарилиб, йил охирига бориб 250 мингга бўлади. Йилнинг охирига ҳам бормайди. Феврал-март ойларида амалга ошади. Йил мобайнида кўтарилиб тушиб, йил охирига борганда 250да тўхтаб қолади. Феврал-март ойларида ўзининг точкасига бориб олиб, йил мобайнида қайтиб-чиқиб, қайтиб-чиқиб точкасига бормасдан, йил охирида ўша точкасига бориб тўхтайди. Ҳар йил шу нарса кузатилаяпти.

Озодлик: Демак, 2011 йил аввалги йиллардан фарқ қилмайди демоқчисиз.

- Йўқ, фарқ қилмайди.

Озодлик: “Ўзбекистонда қатор иқтисодий лойиҳалар амалга оширилаяпти. Инвестициялар кириб келаяпти” деяпти ҳукумат. Бу долларни кучсизлантиришга олиб келмайдими?

- Мен ўзим бир доллар тушади¸ деб ҳис қилган эдим. Бир ой ичида доллар тушиб кетишини кутмаган эдим. Давлатлар томонидан валюта эркин қўйиб юборилиши керак. Эркин олди-сотди бўлса, унда кўтарилмасдан 165-170да тўхтаб қолади. Қора бозор ҳам тушади. Эркин валюта йўқ бўлса, шунақа тураверади.
XS
SM
MD
LG