Линклар

Беларусда мухолифат партиялари жазоланиши мумкин


Беларус ҳукумати якшанба куни ўтказилган президентлик сайловидан кейин уюштирилган оммавий норозиликларга алоқадор бўлган сиёсий партиялар тарқатиб юборилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Россия ахборот агентликларига кўра, Беларус Адлия вазири Виктор Голованов ҳукумат норозилик акцияларида қайси партиялар иштирок этганини ўрганиб чиқади ва уларни “тугатиш масаласини кўтаради”.

Беларус полицияси президентликка номзод бўлган мухолифатнинг тўққиз етакчисидан етти нафарини ҳибсга олган. Улардан беш нафари ҳозиргача тутқунликда қолмоқда.

Хабарларга кўра, намойишда иштирок этган 600 киши 15 кунгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
XS
SM
MD
LG