Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:27

Ҳоким алмаштириш номли политтехнологиядан мақсад нима?


Самарқанддаги ҳамма муаммолар учун Ислом Каримов¸ ўзи мақтаб ҳокимликка қўйгани Ўктам Барноевни айблади.
Самарқанддаги ҳамма муаммолар учун Ислом Каримов¸ ўзи мақтаб ҳокимликка қўйгани Ўктам Барноевни айблади.

Ўзбекистон мустақил бўлганидан бери мамлакат вилоятлари ҳокимларини фақат бир шахс - президент Каримов ишга қўяди ва яна фақат унинг ўзи ишдан олади. Каримовнинг ҳокимликка кимни¸ нима учун танлашию¸ яна ўзи танлаган шахсни жазолашдаги мезонлари кўпчилик учун сир бўлиб қолмоқда...

"Қурултой" эшиттиришининг мазкур савол жавобини муҳокама қиладиганимиз навбатдаги сонида Франциядан сиëсатшунос Камолиддин Раббимов, Тошкентдан журналист Абдураҳмон Ташанов, самарқандлик оддий ўқитувчи Файзулла ака ва ҳозир Германияда истиқомат қиладиган ўзбек журналисти Анвар Усмонов иштирок қилади.

Бундан икки йил олдин Каримовнинг ўзи мақтаб-мақтаб тайинлаган Самарқанд ҳокими Барноев¸ яна айнан Каримов тарафидан вилоятдаги барча иллатларнинг сабабчиси ўлароқ ишдан олинди.

Барноев, Самарқанддаги ишсизлик, электр ва сув тақчиллиги муаммосига ечим топмаганликда айбланди. Барноев раҳбарлик қилган йилларда ўнлаб ҳоким ўринбосарлари¸ милиция ходимлари порахўрликда айбланиб қамоққа олинди.

Бу гаплар Ўзбекистонда эркин гапириш мақомига ноил бўлган ягона расмий - президент тилидан янгради.

Каримов тайинлаган Самарқанднинг олдинги ҳокимлари лавозимдан бўшатилиши билан қамоққа олинган эди. Хусусан¸ Пўлат Абдураҳмонов 12 йилга, Эркин Рўзиев 7 йилга, Аъзамхон Баҳромов 15 йилга қамалди.

Бироқ вилоят ҳокими бадном қилинишига қарамай¸ унинг атрофидаги қариндошлари, қуда-андалари зўр бўлса, ўзини тик ушлаб қола олди. Масалан¸ вилоятнинг собиқ ҳокими Алишер Мардиев мамлакат ҳокимлари орасида энг бадном қилиниб бўшатилган ҳоким эди, аммо унинг қудаси Бўритош Мустафоев (ҳозирда Олий суд раиси) ўша пайтда вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида эди.

Алишер Мардиевнинг яна бир қудаси Муродилло Қуролов (Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари) тўйида осмондан доллар сочди¸ деган айблов билан ишидан олинган, сўнгра қамалган эди.

Самарқанднинг куни кеча ишдан олинган ҳокими Ўктам Барноевни нима кутаëтгани яқин келажакка ҳавола.

XS
SM
MD
LG