Линклар

logo-print
Европада қалин қор ёғиши давом этаётгани боис Лондон, Париж, Франкфурт, Амстердам ва Брюссел аэропортларида 21 декабр куни ҳам парвозлар бекор қилинди.

Минглаб йўловчи уч кундан бери аэропорт терминалларида ухлашга мажбур бўлмоқда.

Европа комиссияси матбуот котиби Ҳелен Кернс юзага келган вазият муносабати билан Транспорт комиссари Сиим Каллас баёнотини ўқиб эшиттирди.

- Аэропортлар мана шундай об-ҳаво шароитига тайёр бўлиш масаласига жиддий эътибор қаратиши лозим. Сўнгги йилларда Ғарбий Европага қалин қор ёғиши ғайриоддий ҳол бўлмай қолди. Бундай шароитга Шимолий Европадаги каби аввалдан яхшироқ тайёргарлик кўрилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай ишлар аввалдан режалаштирилиши ва бунинг учун қўшимча сармоялар ажратилиши керак, деди Европа комиссияси матбуот вакили.
XS
SM
MD
LG