Линклар

Руминия ва Болгариянинг Шенген ҳудудига қўшилиши кечиктирилди


Руминия ва Болгариянинг Шенген ҳудудига қўшилиши 2011 йил мартида амалга ошмайдиган бўлди. Бу икки давлатнинг Шенгенга қўшилишига Франция ва Германия қарши чиқди.

Франция ва Германия ички ишлар вазирлари Болкон минтақасининг бу икки давлати коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши етарлича кураш олиб бормаётгани боис уларни Шенген ҳудудига қўшишга ҳали эрта экани ҳақда Еврокомиссияга йўллаган хатида билдиришди.

Шенген ҳудудга қўшилиш учун ЕИнинг барча давлатлари розилиги керак.

Руминия президенти Траян Бэсецку Германия ва Франция вазирлари хатига кескин муносабат билдирди.

- Икки вазир тарафидан йўлланган бу хат Руминияга нисбатан камситишдир, - деди Бэсецку.
XS
SM
MD
LG