Линклар

logo-print

АҚШ Сенатида стратегик шартнома ратификация қилиниши кутилмоқда


АҚШда тўққиз нафар республикачи сенатор Вашингтон ва Москва ўртасида стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартнома ратификацияси учун овоз беришини билдирди.

Агар Сенатдаги жами 58 демократ санаторлар ҳам бу ҳужжатни қўллаб-қувватласа, у ратификация қилиниши мумкин.

Шартнома ратификация қилиниши учун сенаторларнинг учдан икки қисми қўллаб-қувватлови керак бўлади.

Аввалроқ айрим республикачи сенаторлар шартномага қўшимча киритиш таклифи билан чиққан эди.

Ҳужжат Сенатда бугун овозга қўйилиши кутилаяпти.
XS
SM
MD
LG