Линклар

logo-print

Бирлашган Араб Амирликларида ўзбек фоҳишаси полицияга пора беришга ҳаракат қилганликда айбланмоқда. Исми ошкор қилинмаётган 36 ёшли ўзбекистонлик аёл устидан маҳкама 21 декабр куни Дубайдаги жиноят судида бошланди.

Бирлашган Араб Амирликларида чиқадиган "The National" нашрининг ёзишича, Дубайдаги меҳмонхоналардан бирида фоҳишалик қилиб келган бу ўзбекистонлик аёл июл ойи ўрталарида полиция тарафидан қўлга олинган ва депортация қилиниши керак бўлган.

Лекин аёл ўзининг жиноятчилар рўйхатидан ўчирилиши ва депортацияси бекор қилиниши эвазига бу иш билан шуғулланаётган полиция ходимига кўзини сузиб, 15.000 Дирҳам (4000 АҚШ доллари) таклиф этган.

- Аёл менга кўзини сузиб, аврай бошлаганида уришиб бердим. Кейин у менга 15 000 Дирҳам таклиф этди, - дейди бу ҳақда прокурорга кўрсатма берган полиция ходими.

Полициячи аёлдан шундай таклиф бўлгани ҳақда дарҳол бошлиғига ҳисобот беради ва улар ўзбекистонлик аёл кетидан тушишади. 23 июл куни ўзбекистонлик фоҳиша пулни полиция ходимига келтирган пайтда қўлга олинади.

Судда аёл ўзига қўйилаётган айбловни рад этди. Унинг адвокати аёлнинг тилни яхши билмагани сабаб бу ерда шунчаки тушунмовчилик бўлганини айтмоқда.

Суд келаси ой яна давом этади ва гувоҳлар кўрсатмалари тингланади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG