Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:27

ЕИ: Беларус ҳибслари қабул қилиб бўлмас ҳолдир


Александр Лукашенкони тўртинчи муддат президентликда қолдирган Беларус сайловидан норози мухолифат намойишининг зўравонлик билан бостирилиши юзасидан халқаро жамоатчилик танқиди давом этмоқда.

Халқаро кузатувчилар ва Ғарб ҳукуматлари 9 декабр куни юзлаб намойишчиларнинг ҳибсга олиниши бу сайловнинг катта нуқсони бўлганини айтиб, ҳибсга олинганларнинг озод этилишини талаб қилмоқда.

Европа Иттифоқи расмийси Стефан Фуэле бу танқидга қўшилган сўнгги расмийлардан биридир.

- Бизнинг тахминимизча, 600 дан ортиқ одам ҳибсда ва улар орасида президентликка номзодларнинг кўпчилиги бор. Бу қабул қилиб бўлмас ҳолдир”, деди ЕИ расмийси.

Беларус расмийлари эса панжара ортидаги фаоллар 5 кундан 15 кунга қадар ҳибсга ҳукм қилинганини айтар экан, уларни қонунни бузганликда айбламоқда.

Президентликка номзодларнинг ҳибсда қолаётган 7 нафардан 5 нафари эса 15 йилга қадар қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG