Линклар

АҚШда 12 республикачи сенатор Вашингтон ва Москва ўртасида стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги СТАРТ битими ратификацияси учун овоз беришини билдирди.

Жумладан, сенатор Ламар Александр ўз қарорини шундай изоҳлади:

- Мен Россия ва АҚШ ўртасидаги янги СТАРТ келишувни ратификация қилишга овоз бераман. Чунки, бу келишув бизга исталган агрессорни нариги дунёга жўнатиш имконини беришга етарли миқдорда ядровий каллакларни сақлаб қолиш имконини беради ва президент ядровий арсенални замонавийлаштиришга қаратилган 10 йиллик режа учун 85 миллиард доллар ажратиш мажбуриятини зиммасига олди”, деди сенатор Ламар Александр.

Шартнома ратификация қилиниши учун 100 аъзолик Сенатнинг камида 67 аъзосини буни маъқуллаши керак.

СТАРТ битими бугун Сенатда овозга қўйилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG