Линклар

logo-print
Ҳибсда ушлаб турилган Беларус президентлигига номзодлардан бири Владимир Некляев ёнига унинг рафиқаси ва адвокати қўйилмаяпти.

Некляевнинг ҳимоячиси Тамара Сидоренко бош прокуратурага ўз ҳимояси остидаги шахс билан учрашувга рухсат берилмаётгани ҳақда шикоят қилди.

Бошқа мухолиф номзодлар қатори Владимир Некляев ҳам Минскдаги 19 декабр кунги норозилик намойиши чоғида ҳибсга олинган.

Якшанба кунги сайлов натижалари, овоз беришдаги сохтакорликлардан норози минглаб одам Минск кўчаларига чиққан, милиция эса уларни куч билан бостириб, юзлаб намойишчини ҳибс этди.

19 декабрда бўлиб ўтган сайловларда Беларуснинг амалдаги президенти Александр Лукашенко ғолиб чиққани айтилди.

Расмий маълумотларга кўра, Лукашенко қарийб 80 фоиз овоз тўплаган. Президентлик сайловларида Александр Лукашенкога қарши 9 номзод кураш олиб борган эди.

Озодликда қолаётган собиқ номзодлардан бири Григорий Костусев Марказий сайлов комиссиясидан якшанба кунги сайлов натижаларини бекор қилишни талаб этди.
XS
SM
MD
LG