Линклар

Интернетдаги Skype телефон сўзлашув ҳизмати чоршанба куни техник муаммолар боис дунёнинг деярли барча давлатларида ишламаган.

Ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари ҳам чоршанба куни Skypeни ишлата олмаган.

Skype ширкати техник муаммолар юзага келганини тасдиқлади ва бу нуқсонларни тез орада бартараф этилишини билдирди.

Интернетдаги оммабоп телефон сўзлашув ҳизмати Skypeда cўнгги бор техник нуқсонлар 2007 йилда кузатилган эди. 2003 йилда ташкил топган Skype тармоғида 560 миллион фойдаланувчи қайд этилган.
XS
SM
MD
LG