Линклар

logo-print
"Битлз" гуруҳи туфайли жаҳонга танилган Лондон шимолидаги Abbey Road кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойи Британия маданий меъроси сифатида рўйхатга олинди.

"Битлз"нинг тўрт аъзоси шу йўлни кесиб ўтаётгани акс этган сурат гуруҳнинг 1969 йилда чиққан "Abbey Road" албоми уст муқовасида босилган эди.

Британия транспорт вазири Жон Пенроуз: "Abbey Road кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойи қаср ёки черков бўлмаса-да, жаҳонда танилган бу жой Британиянинг маданий меъроси бўлишга арзийди", деб айтди.
XS
SM
MD
LG