Линклар

logo-print

Қозоғистонда яна бир ўзбек қочқинининг даъвоси рад этилди


Олмаота ҳибсхонасида қолаётган ўзбек қочқинларининг рафиқалари ўз завжларининг террорчи ёки экстремист эканига ишонмайдилар.

Олмаота ҳибсхонасида қолаётган ўзбек қочқинларининг рафиқалари ўз завжларининг террорчи ёки экстремист эканига ишонмайдилар.

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Олмали туман суди яна бир ўзбекистонлик бошпана изловчининг даъвосини рад этди. Даъвоси рад этилмиш Сарвар Ҳуррамов Олмаота ҳибсхоналарида қолаётган 29 ўзбек қочқинидан биридир.

Эслатиб ўтамиз, 6 декабрдан бошлаб Олмаотанинг Олмали туман судида Қозоғистондан вақтинча бошпана топган ўзбек қочқинларининг Олмаота шаҳар миграция департаменти қарори юзасидан шикоят аризаси кўрила бошлади. Аввалроқ мазкур департамент Олмаота ҳибсхоналарида сақланаётган ўзбек қочқинларининг Қозоғистон ҳудудидан вақтинча бошпана бериш бўйича илтимосини рад қилганди. Агар бу қарор ўз кучида қоладиган бўлса, ҳозирда Олмаота ҳибсхоналарида сақланаётган ўзбек қочқинлари Ўзбекистонга қайтариб юборилиши мумкин.

Айни пайтда Олмаотадаги икки ҳибсхонада сақланаётган 29 ўзбек қочқини шу йилнинг 9-11 июн кунлари ўтказилган “Мигрант” рейди чоғида қўлга олинган. Ўтган ярим йил мобайнида Қозоғистонда ушланган ўзбек қочқинларидан тўрттаси (уларнинг бири қирғизистонлик, яна бири тожикистонлик) Ўзбекистонга бериб юборилган.

Ҳибсда сақланаётганлар Ўзбекистонда таъқиқланган диний-экстремистик оқимларга мансублик ва конституцион тузумни ағдаришга ҳаракат ҳамда қасддан қотиллик қилганликда гумон қилинмоқда. Аммо бу ўзбекистонлик бошпана изловчилар ҳеч қанақа диний оқимга мансуб эмасликларини, ўзларининг гуноҳсизлигини айтишади.

Бугунгача Олмали туман судида аризаси қондирилмаган бошпана изловчиларнинг сони 12 тага етди.

23 декабр куни мазкур судда ўзбек қочқинларидан Акбаров, Қосимов, Азимов ва Ғуломовларнинг даъво аризаси кўрилиши кутилмоқда.

Воқеа тафсилотлари билан кун давомида танишасиз.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG