Линклар

logo-print
Россия Давлат думаси раиси Борис Грызлов Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича АҚШ билан имзоланган шартноманинг 24 декабргача ратификация қилиниши мумкинлигини билдирди.

- Агар ратификация резолюцияси шартлари келишув матнига таъсир этмаса, биз ҳатто эртага бу келишувни қабул қилишимиз мумкин, деди Давлат думаси раиси.

Агар бу амалга ошса, ҳужжатни Россия парламентининг юқори палатаси ва Федерал кенгаш маъқуллаши керак бўлади.

22 декабр куни АҚШ Сенати аъзолари 71га 26та қарши овоз билан мазкур шартномани маъқуллаган эди.

Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича янги битим жорий йил апрелида АҚШ ва Россия президентлари Барак Обама ва Дмитрий Медведев томонидан Прага шаҳрида имзоланган.

Шартнома томонларнинг ўз стратегик ядровий каллаклар сонини етти йил давомида 30 фоизга қисқартириши ва улар сонини 1550 тадан оширмаслигини назарда тутади..
XS
SM
MD
LG