Линклар

logo-print

Хитой евроҳудуд давлатларига ёрдам таклиф қилди


Хитой евроҳудудга аъзо давлатларга иқтисодий бўҳронни енгишда ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили¸ Хитой ҳукумати евроҳудуд давлатларига Халқаро валюта жамғармаси орқали ёрдам бериш дастурини қўллаб-қувватлашини айтди.

Пекин расмийси икки томонлама сармоялар ётқизишда Европа Хитой учун “йирик бозор” эканини қўшимча қилди.

Октябр ойида Хитой ерво ҳудудида энг кўп қарзга ботган Греция ҳукуматига тегишли заёмларни сотиб олишни таклиф қилган эди.

Ўтган ҳафта Лиссабон Хитой Португалия ҳукуматининг тўрт миллиард долларлик қарзларини сотиб олишни ваъда қилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG