Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:31

Ўшлик она Россияга кетган қизи Нилуфарни қидирмоқда


Ўш қирғини кунлари жон сақлаш илинжида чор тарафга тарқаган кўплаб ўзбек оилалари ҳамон сарсонликда қолмоқда.
Ўш қирғини кунлари жон сақлаш илинжида чор тарафга тарқаган кўплаб ўзбек оилалари ҳамон сарсонликда қолмоқда.

"Ўшлик врач Улуғбекнинг онасиман¸ қизим Нилуфар июн қирғинидан қочиб куëви ортидан Россияга кетгани бўйи¸ ҳозиргача дом-дараксиз. Илтимос¸ боламни топишга ëрдам беринглар"¸ деб изиллайди Озодликка сим қоққан онаизор.


Янги йилда ўзбекларнинг юзи кулсин


деб тилак билдирди Қашқадарëдан телефон қилган суҳбатдош.

- Мен бутун ўзбек миллатининг шу бу йил кулишини хоҳлардим. Мен сизга йил якунлари бўйича битта анекдот айтиб бераман.

Бир домла иккита-учта студентлари билан ўтирган экан¸ домла Каримовни гапириб берибди. Чап оëғи тоталитаризм, ўнг оëғи диктатура, ўнг қўли қатағон-репрессия, кўзи ўзбек олтини, тили демократия, сочи ваҳима-қўрқув, боши авторитаризм, костюми порахўрлик деса, “Домла, чап қўлини айтмадингизку” дебди.

“Чап қўли шимининг чўнтагида¸ лекин чўнтагида нима қилади номаълум. Буюк давлат¸ буюк давлат деб тасбеҳ ўгириб ўтирса керак” дебди.

Бу анекдотни йил якунлари бўйича йилнинг энг сиëсий анекдоти сифатида қўйсангиз ҳам бўлади, дейди қашқадарëлик суҳбатдош.


Қизим Нилуфар¸ қаердасан¸

дейди июн воқеаларида куëви ва қизи Россияга кетганича дом-дараксиз ғойиб бўлган ўшлик аëл.

- Мен Ўшданман. Ўғлим Улуғбек врач эди. Уруш маҳалида уйлари куйиб кетган эди. Россияга кетган эди. Қизим ҳам унинг орқасидан кетган эди¸ йўқ. Шуни биттасига айтган эдим, сизнинг телефонингизни берган эди. Қизимнинг исми Нилуфар. У ҳам эрининг орқасидан кетган эди. Эри ҳам йўқ¸ дом-дараксиз. Қайси томонга ўтиб кетди билмадим. Унинг орасида қизим ҳам йўқ. Урушдан кейин кетган эдида. “Ҳамма ўқийди Озодликни. Берсангиз, топилиб қолади” деган эди. Ўғлим врач эди. Унинг тўртта боласи бор, дейди ўшлик суҳбатдош аëл.


Чет элга чиқиб ишлаш орзум бор

Тошкентдаги арманча лаваш ëпадиган новвойхонда ишлайдиган асли сирдарëлик Барно исмли қиз Америкага кетиб ишлаш орзусини изҳор қилди.

- Исмим Барно. Сирдарëданман. Бизларда цех бор. Шу ерда ишлайман. Борса бўладими, деб сўрамоқчи эдим. Қизиққандимда. Инглиз тилини ўрганишга ҳаракат қилмоқчиман, дейди Барно.


Ўшлик ўзбекларга ëрдам беришни истайман¸

дейди Андижоннинг Андижон туманида ишлайдиган темирйўлчи мухлис Назиржон. Сизларнинг радиони 20 йилдан бери эшитаман¸ деб гап бошлади Назиржон.

- Ашаддий мухлисингларман. Андижон туманиданман мен. Темир йўлда ишлайман мен. Мана Қирғизистон нотинч. Биз яқин ердамиз. Инсонпарварлик ëрдамини етиштириб берадиган шароитимиз бўлса, ëрдам бергимиз бор. Ичимдан ëниб кетаманда. Дунëда бўлаëтган ноҳақликларни, ҳақиқатларни эшитиб хурсанд ҳам бўламан, хафа ҳам бўламан, дейди Назиржон.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG