Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:15

Швейцария элчихонасида портлаш юз берди


Италия пойтахти Римдаги Швейцария элчихонаси ходими почта орқали келган пакетни очаётган пайтда портлаш юз берди.

Оқибатда элчихона ходимининг қўли жиддий шикастланди.

Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ларс Кнучел мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олмаганини билдирди.

Италия Ташқи ишлар вазири Франко Фраттини бу воқеани “афсусланарли зўравонлик ҳолати” дея атади.

Бир оз ўтиб Римдаги Чили элчихонасида ҳам портлаш содир бўлди. Натижада элчихонанинг бир ходими яраланди.
XS
SM
MD
LG