Линклар

Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи Беларус билан муносабатларни қайта кўриб чиқаётганини билдирди.

Бунга Беларус мухолифатининг Александр Лукашенко қайта президент этиб сайланганига қарши уюштирган норозилик намойишининг милиция томонидан куч билан тарқатиб юборилгани сабаб бўлди.

Эълон қилинган қўшма баёнотда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсати мутасаддиси Катрин Эштон Беларус ҳукуматини 19 декабр кунги норозилик пайтида ҳибсга олинган 600 дан намойишчини қўйиб юборишга чақирган.

Беларус милициясининг Ройтерс ахборот агентлигига айтишича, норозилик пайтида қўлга олинган мухолифатнинг президентликка даъвогар номзодлари ва 14 нафар фаоли “оммавий тартибсизлик уюштирганлик”да айбланиши мумкин.

Бундай айблов билан уларнинг 15 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этилишлари мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG