Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:38

АҚШ ва Россия президентлари телефон мулоқоти ўтказишди


АҚШ ва Россия президентлари пайшанба кечқурун телефон мулоқоти ўтказиб, икки давлат ўртасидаги ядровий қуролсизланишга оид янги битимнинг АҚШ Сенати тарафидан ратификация этилишини мухокама этганлар.

Оқ уй раҳбари Start деб номланган янги шартнома АҚШ ва Россия ўртасидаги алоқалар ривожига ҳисса қўшади, деган ишончда.

Москва раҳбари Дмитрий Медведев Стратегик қуролларни камайтириш битимини яқин орада Россия парламентининг ҳар икки палатаси ратификация қилишига умид билдирди.

Бу борадаги муҳокамалар Россия Думасида бугун бошланиши кутилмоқда.

АҚШ ва Россия президентлари Барак Обама ва Дмитрий Медведев ўтган апрел ойида Прагада имзолаган шартнома томонларга стратегик ядровий қалпоқчалар сонини 1550 тага қисқартириш мажбуриятини юклайди. Бу аввалги битимдагидан 30 фоизга камдир.

Ҳар икки мамлакат парламенти томонидан ратификация қилинганидан сўнг ҳужжат 1991 йилда АҚШ ва СССР раҳбарлари томонидан имзоланган стратегик қуролларни қисқартириш битимининг ўрнини эгаллайди.

Амал қилиш муддати 2009 йилнинг бошида тугаган бу ҳужжат СССР президенти Михаил Горбачёв ва АҚШ президенти Жорж Буш томонидан имзоланган эди.
XS
SM
MD
LG