Линклар

Россия мухолифатчилари Борис Немцов, Владимир Рижков ва Владимир Миловлар бош вазир Владимир Путин устидан судга арз қилдилар.

Ўтган ҳафта Путин телевидение орқали россияликлар саволларига жавоб берар экан, Немцов, Милов ва Рижковларни тўқсонинчи йилларда давлат ҳазинасини ўмарганликда айблаган эди.

- Немцов, Рижков, Милов асл мақсади нима, пул ва хокимият, - деган эди Путин.

Бош вазирнинг ушбу баёнотини тухмат деб билган рус мухолифати етакчилари ўзларига етказилган маънавий зарар учун бир миллион рубл ва Россия телеканали орқали Путин баёноти юзасидан раддия билдирилишини суддан талаб этишмоқда.

Ҳозирча Россия бош вазири матбуот ҳизмати мухолифатчиларнинг судга арз қилгани юзасидан муносабат билдирмади.
XS
SM
MD
LG