Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:21

Ўзбекистонлик аёл ўз боласини сотишга уринганликда айбланмоқда


Россия матбуотининг Новосибирск вилояти Ички ишлар бошқармаси қаошидаги Тергов идорасига асосланиб хабар қилишича, 34 яшар ўзбекистонлик аёл икки нафар ёш фарзанди билан Россия ҳудудида рўйхатдан ўтмай яшаб келган. Уларнинг доимий даромад манбаси бўлмаган.

2010 йил май ойида ҳомиладорлик пайтида аёл ўз оиласини боқишга кўзи етмаганидан сўнг ўзбекистонлик бир танишига чақалоқни сотиш учун харидор топишни сўраган.

Бундай жиноятга аралашишни хоҳламаган эркак ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган. Ўзбекистонлик она 23 август куни туғилган чақалоғини 60 минг рублга сотаётган пайтда қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу жиноий иш юзасидан олиб борилган тергов тугаган ва аёлга нисбатан айблов хулосаси тасдиқ учун прокурорга тақдим этилган.
XS
SM
MD
LG