Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:21

Покистонда ҳарбий амалиëтлар давом этмоқда


Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош минтақасида содир бўлган қуролли тўқнашувда Покистон армиясининг 11 аскари ва 24 жанггарининг нобуд бўлгани айтилмоқда.

Покистон ҳарбийлари жумага ўтар кечаси Моҳманд минтақасидаги бешта текширув пунктига ўнлаб жанггари ҳужум қилгани оқибатида уч ҳарбий ўлганини билдирди.

Моҳманд туман маъмури Амжад Али Хон отишма пайтида яна 12 аскарнинг яраланганини айтди.

Аммо бу маълумотлар ҳозирча мустақил манбалар томонидан тасдиқлангани йўқ.
XS
SM
MD
LG