Линклар

logo-print

Россия президенти Обамани мақтади


Japan -- President Dmitry Medvedev, left, and his US counterpart Barack Obama meet during the 2010 APEC summit in Yokohama, 14Nov2010

Japan -- President Dmitry Medvedev, left, and his US counterpart Barack Obama meet during the 2010 APEC summit in Yokohama, 14Nov2010

Россия президенти Дмитрий Медведев телевидение орқали қилган жонли мулоқоти давомида АҚШ президенти Барак Обамани “ваъдасини бажарадиган раҳбар” дея мақтади.

Медведевга кўра, Обама “анча мураккаб вазиятда” стратегик қуролларни қисқартириш бўйича Россия билан имзоланган СТАРТ шартномасининг АҚШ Сенатида ратификация қилинишига муваффақ бўлган.

Хабарларга кўра¸ пайшанба куни кечқурун Медведев ва Обама ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбатида ҳам айни масала муҳокама қилинган.

Бугун Россия Давлат думасида СТАРТ шартномасини ратификация қилиш масаласи муҳокама этилади.

Россиялик айрим депутатлар ратификация жараёнининг Янги йилга қадар чўзилишини айтмоқда.

Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича янги битим жорий йил апрелида АҚШ ва Россия президентлари томонидан Прага шаҳрида имзоланган эди.

Шартномада томонлар ўз стратегик ядровий каллаклари сонини етти йил давомида 30 фоизга қисқартириш ва улар сонини 1550 тадан оширмаслик мажбуриятини зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG