Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:44

Медведев 2010 йил учун ҳисобот тақдим этди


Россия Бош вазирининг халқ билан жонли мулоқотидан икки ҳафтача ўтиб¸ президент Дмитрий Медведев ҳам 2010 йил якунлари юзасидан мамлакатнинг уч йирик телеканали мухбирлари билан жонли суҳбат ўтказди.

Россия президенти Дмитрий Медведев ўз мамлакатининг иқтисодий бўҳрондан чиқишга муваффақ бўлганини 2010 йилда эришилган энг асосий ютуқ дея атади.

Медведевга кўра¸ мамлакат иқтисодиёти “пасайиш”дан сўнг ниҳоят “барқарор ўсиш йўлига ўтган”.

- Ҳақиқатан ҳам бу йил иқтисодиётимиз пасайгани йўқ. Қийинчиликлар, муаммолар ва мураккабликларга қарамай, иқтисодиётимиз ўсди ва ривожланди. Биз барқарор ўсишга эришдик. Жорий йилда мамлакатда ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 4 фоизни ташкил этади. Бу бизга хос бўлган стандарт кўрсаткич эмас. Шундай бўлсада, унда иқтисодиётимиз, айни пайтда турмушимизнинг модернизациялашгани белгилари ўз аксини топган, деди Россия раҳбари.

Дмитрий Медведев ўз ҳукумати болалар ҳимояси, Россиядаги “демографик вазият”, ёз фаслида қатор вилоятларда содир бўлган ўрмон ёнғинлари оқибатларини бартараф қилиш этиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда қандай чоралар кўрагани ҳақида ҳисоб беришга уринди.

Россия президенти телевидение орқали жонли мулоқоти давомида Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича АҚШ билан имзоланган СТАРТ шартномасининг АҚШ Сенати томонидан ратификация қилинганини “келаси ўн йил давомида хавфсизликни таъминлаш йўлида қўйилган тамал тоши” дея атади. Медведев Россия ҳам бу битимни маъқуллаш ҳаракатида эканини таъкидлади.

Медведев СТАРТ шартномасининг АҚШ Сенатида ратификация қилинишида президент Барак Обаманинг хизмати катта эканини таъкидлаб¸ америкалик ҳамкасбини “ваъдасини бажарадиган раҳбар” дея мақтади.

Медведевга кўра, Обама “анча мураккаб вазиятда” стратегик қуролларни қисқартириш бўйича Россия билан имзоланган СТАРТ шартномасининг АҚШ Сенатида ратификация қилинишига муваффақ бўлган.

- Мен учун президент Обама билан ишлаш осон. У эшитмоқ ва уқмоқни билади. У қандайдир стереотипларнинг тутқуни бўлмаган шахс. Обама сиёсатда жуда муҳим аҳамиятга эга нарса, яъни, сўзининг устидан чиқиш хислатига эга. Хоҳ СТАРТ шартномаси бўлсин, хоҳ Жаҳон савдо ташкилоти ёки атом соҳасидаги ҳамкорлик келишуви ёхуд халқаро масалалар бўлсин, у берган ваъдасини бажаради, деди Россия президенти.

Дмитрий Медведев НТВ, 1-канал ва Россия Давлат телевидениеси мухбирлари билан жонли мулоқоти давомида қатор масалалар, жумладан сиёсий ислоҳотлар, коррупция, гиёҳвандлик, Россия милициясини ислоҳ қилиш билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди.
XS
SM
MD
LG